14.09.2021 08:12
5137
АПЛ. «Эвертон» «Бёрнли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамларга етиб олди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Эвертон» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Мининг голига Кин, Таунсенд ва Грей жавоб беришди.

 

«Эвертон» очколарини 10тага етказиб, пешқадамлар — «МЮ», «Челси» ва «Ливерпуль»га етиб олди. Бенитес жамоаси тўплар нисбатига кўра 4-ўринда. 1 очкога эга «Бёрнли» 18-ўринда қолди. 

АПЛ. 4-тур
Эвертон — Бёрнли 3:1
13 сентябрь, «Гудисон Парк»
Голлар: Кин (60), Таунсенд (65), Грей (66) — Ми (53).
Эвертон — Пикфорд, Коулмэн, Годфри (Андре Гомеш, 61), Кин, Мина, Динь, Аллан, Дукуре, Таунсенд, Грей (Ивоби, 88), Ришарлисон (Рондон, 81). 
Бёрнли — Поуп, Ми, Лоутон, Тарковски, Тэйлор, Гудмундссон (Леннон, 76), Вествуд, Браунҳилл, Вуд (Родригес, 86), Барнс (Видра, 76), Макнил.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар