14.09.2021 16:27
1527
А Серияда илк истеъфо. «Верона» Ди Франческо билан хайрлашди

Италия А Серияси 3-туридан кейин илк истеъфо кузатилди. «Верона» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческога чиқиш эшикларини кўрсатди.

«Верона» А Серия 3-тури доирасида душанба куни сафарда «Болонья»га 0:1 ҳисобида ютқазгач, клуб раҳбарияти 52 ёшли италиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилган. 

Ди Франческо уч ой аввал – А Серия ўтган йилги мавсуми якунидан кейин 7 июнь куни жамоани қабул қилган эди. Клуб ўтган уч турда очко йиға олмай, турнир жадвалида сўнгги ўринларда бормоқда. 

Маълумот учун, «Верона» ўтган мавсум хорватиялик Иван Юрич мураббийлигида 10-ўринни эгаллаганди. Ди Франческо бунгача «Сассуоло», «Рома», «Сампдория», «Пескара», «Лечче» сингари клубларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» 2017/18 йилги мавсумда ушбу мутахассис қўл остида ЕЧЛ чоракфиналида «Барселона»ни мағлуб этиб, яримфиналгача етиб келганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар