13.09.2021 15:18
6027
Сульшер: «Роналду ҳам захирада қолиши мумкин. Мен 36 ёшли ўйинчига ҳам, 19 ёшлига ҳам имконият беришим керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббиийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналдуга ҳам асосий таркибдаги ўрин кафолатланмаганини айтди.

«Криштиану жисмоний ҳолати ҳақида қанчалик қайғуришини инобатга олсак, унинг тикланиши учун кўп вақт талаб этилмайди. Яна бир жиҳати мен учун таркибдаги имконқадар барча ўйинчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлиши муҳим.

Сешанба куни Чемпионлар лигасида «Янг Бойз»га қарши қандай таркиб бўлишини ҳозирдан айтиш қийин. Бу ўйинда Роналду ҳам захирада қолиши мумкинлигини инкор этмайман. Мен 36 ёшли ўйинчига ҳам, 19 ёшлига ҳам имконият беришим керак», - дейди Сульшер ЕЧЛ 1-тури олдидан.

Маълумот учун, «МЮ» Чемпионлар лигаси 1-турида «Янг Бойз» меҳмони бўлади. Учрашув 14 сентябрь, сешанба куни соат 21:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар