13.09.2021 20:45
4172
Про лига 2-босқичига қуръа ташланди. «Динамо» Бухорога сафар қилади, «Олимпик» Фарғонадаги ўйин билан бошлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Футбол ТВ» стадиясида Про лига иккинчи босқич ўйинларига қуръа ташлади.

Унга кўра, юқори тўртлик ва қуйи тўртлик тақвими маълум бўлди. Юқори тўртликдаги «Нефтчи», «Динамо», «Бухоро» ва «Олимпик» клублари Суперлигага йўлланма берадиган 2,5та ўрин учун кураш олиб боришса, қуйи лига клублари ўзаро баҳсларда майдонга тушишади. Жамоалар сони камайгани туфайли бу мавсум турнирни бошқа клуб тарк этмайди.

Қуръага кўра, 2-босқични «Динамо» Бухородаги ўйин билан бошласа, «Нефтчи» Фарғонада «Олимпик»ни қабул қилади.

Про лига. 
19-тур. 22-24 сентябрь

«Бухоро» - «Динамо»
«Нефтчи» - «Олимпик»

20-тур. 5-7 октябрь
«Динамо» - «Олимпик»
«Бухоро» - «Нефтчи»

21-тур. 12-14 октябрь
«Нефтчи» - «Динамо»
«Олимпик» - «Бухоро»

22-тур
«Динамо» - «Бухоро»
«Олимпик» - «Нефтчи»

23-тур
«Олимпик» - «Динамо»
«Нефтчи» - «Бухоро»

24-тур
«Динамо» - «Нефтчи»
«Бухоро» - «Олимпик».

Маълумот учун, 1-2-ўринлар тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқишса, 3-ўрин эгаси Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоага қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади. Баҳс Про лига клуби стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар