13.09.2021 19:35
15447
Погба Роналду сабабли фикридан қайтди

Поль Погба «Манчестер Юнайтед» сафини тарк этиш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда The Athletic.

Манбанинг ёзишича, Криштиану Роналдунинг «МЮ»га қайтгани, Манчестерни ёзда эркин агент сифатида тарк этмоқчи бўлган Погбани фикридан қайтарган. У яқин орада «Юнайтед» билан шартномасини узайтирмоқчи.

Аввалроқ, франциялик яримҳимоячи 2022 йилда «Реал»га ўтмоқчи экани ва бу масалада агенти Мино Райола билан гаплашиб олгани ҳақида хабар берилганди.

28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У 2016 йилдан буён Манчестерда тўп сурмоқда.

Маълумот учун, Погба АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар