13.09.2021 22:19
3807
Марио Фернандес Россия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

ЦСКАнинг ўнг қанот ҳимоячиси Марио Фернандес Россия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади. 

Бразилиялик 30 ёшли футболчи энди бор эътиборини клубга қаратмоқчи. 

«Икки жабҳада ҳаракат қилиш қийин. Афсуски, жароҳатлар тез-тез учраб турибди. Тиеланишга кўпроқ вақт бўлиши учун эътиборимни клубга қаратмоқчиман.

Миллий жамоа либосини кийиш, унинг рангларини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф эди. Буни ҳеч қачон унутмайман. 

Ҳамма футболчилар жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилишади. Чоракфинал (Россия — Хорватия 2:2, Фернандес гол урган) ўзгача лаҳзадир», — дейди футболчи.

Фернандес Россия миллий жамоасида 2017 йил 3 сентябрда дебют қилган ва 4 йил давомида 33та баҳсда 5та гол урган. У 2018 йилги ЖЧда миллий жамоа билан чоракфиналгача етиб борган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар