13.09.2021 14:27
12352
Клопп: «Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га ўтганидан хурсанд эмасман»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида фикрини билдирди.

«Унинг «Юнайтед»га ўтганидан хурсандманми? Йўқ, бу мени хурсанд қилмайди. Ҳа, афсуски у яхши футболчи. 

Роналдунинг «Юве»ни тарк этганидан ҳайрон қолгандим, аммо «МЮ»га қайтишини кутмагандим. Криштианунинг «Сити»га ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, бу «МЮ» учун қизиқ бўлиши ҳақида ўйлагандим. Кўп ўтмай, «Юнайтед» уни илиб кетди. Улар нимани исташса, ўша ишни амалга ошира олишади», - дея Клоппнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «МЮ»даги биринчи ўйинида дубль қайд этиб, «Ньюкасл» устидан йирик (4:1) ғалабага эришди.

Маълумот учун, АПЛ 4-туридан кейин «МЮ» ва «Ливерпуль» ҳисобида 10 очкодан йиғилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар