13.09.2021 09:07
4267
Теглар
Клопп: «Етарлича яхши ўйнадик, аммо Эллиотнинг жароҳати ҳаммани шокка туширди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 4-туридан ўрин олган «Лидс» (3:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биз етарлича яхши ўйнадик. Ҳақиқий топ-футбол. Бундан ҳам яхшироқ натижага эришишимиз мумкин эди. Аммо 3:0 — ажойиб натижа. Биз шунчаки очмиз ва 5, 6, 7та гол уришни хоҳлаймиз. 

Эллиотт тўпиғидан жароҳат олди. Билишимча, ҳозирча ноаниқлик бор ва шифокорларимиз уни тузата олишмади.  Ёш йигит фаолиятининг бошида бундай муаммога дуч келишини хоҳламайман. Усиз ўйнашни давом эттирамиз, аммо қайтишини кутамиз. Чунки у — топ-ўйинчи.

Жароҳатни кўрдик. Эллиоттнинг оёғи ғайритабиий ҳолатда эди. Шунинг учун ҳамма шокда эди», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС. 

Мерсисайдликларнинг 18 ёшли яримҳимоячиси Ҳарви Эллиотт 59-дақиқада рақиб ҳимоячиси Паскаль Стрейк билан тўқнашувда жиддий жароҳат олди. Уни шифокорлар замбилда олиб чиқиб кетишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар