Сульшер: «Роналдунинг «Сити»га ўтиши амалга ошадиган трансфер эмасди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналдунинг «Сити»га ўтиши мумкин бўлганлигига ишонмаслигини айтди.

«Криштиану Роналдунинг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин бўлгани мени қўрқитдими? Фикримча, унинг бу клубга ўтиши амалга ошадиган трансфер эмасди», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, Роналду «Юве»ни тарк этгач унга асосий даъвогар «Манчестер Сити» бўлгани, аммо курашга «Юнайтед» қўшилгач Криштиану собиқ клубига қайтгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Роналду бугун, 11 сентябрь куни «Ньюкасл»га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар