11.09.2021 13:10
1081
«Олимпик»га қарши ўйинда уч футболчи «Динамо»га ёрдам бера олмайди

Про лига 18-тури доирасидаги марказий ўйинлардан бири Самарқандда «Динамо» ва «Олимпик» ўртасида кечади.

«12 сентябрь кунги баҳс олдидан «Динамо» жамоаси таркибида учта йўқотиш мавжуд. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис, битта ўйинга дисквалификация қилингани туфайли майдонга туша олмайди. Шунингдек, тажрибали ҳимоячилар Комил Шарофутдинов ва Жасур Ҳасанов жароҳат сабабли майдонга туша олмайди», - дейилади клуб хабарида.

«Олимпик»га қарши кубок баҳсида қизил карточка олиб майдонни тарк этган Муҳаммадқодир Ҳамралиев эса бу баҳсда «Динамо» сафида майдонга туша олиши мумкин.

Маълумот учун, «Динамо» - «Олимпик» ўйини якшанба куни соат 18:20да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар