11.09.2021 18:26
9091
АПЛ. «Тоттенҳэм» «Лондон дербиси»да йирик ҳисобда ютқазиб, мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

АПЛ 4-турига старт берувчи баҳсда «Тоттенҳэм» мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди.

«Кристал Пэлас»га қарши кечган «Лондон дербиси»да 58-дақиқада Танганганинг майдондан четлатилиши ўйиндаги кульминацион воқеа бўлди. Натижада 76-дақиқада Заа пенальтидан ҳисобни очган бўлса, ўйин якунида захирадан майдонга тушган Эдуар дублга эришди – 3:0. Ушбу ғалаба мезбонлар бош мураббийи Патрик Вийра учун жамоадаги илк ғалаба бўлди.

«Тоттенҳэм» ҳозирча 9 очко билан 1-ўринда бўлса, «Кристал Пэлас» 5 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ. 4-тур
Кристал Пэлас – Тоттенҳэм 3:0

Голлар: 1:0 – 76, пенальти Заа, 2:0 – 84 Эдуар, 3:0 – 90+3.
Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл, Куяте (Миливоевич, 67), Макартур, Галлахер, Айю (Олисе, 86), Заа, Бентеке (Эдуар, 84).
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер (Родон, 12), Танганга, Регилон, Лукас Моура, Хейбьерг, Алли, Уинкс (Дэвис, 60), Скипп, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Танганга (53), Заа (53), Лукас Моура (81), Галлахер (89).
Четлатиш: Танганга (58).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар