11.09.2021 23:28
6364
АПЛ. Лукаку дублга эришган баҳсда «Челси» «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасидаги Лондонда ўтган «Челси» - «Астон Вилла» учрашуви якунига етди.

Учрашувда Лукакунинг дубли ва Ковачичнинг голи Томас Тухель жамоасига йирик ҳисобли ғалабани келтирди – 3:0.

Натижада, «Челси» очколари сонини 10тага етказиб, «МЮ»га етиб олди. Фақатгина голлар нисбатига кўра «аристократлар» 2-ўриндан жой олган. «Астон Вилла» эса 4 очко билан 12-ўриндан жой олган.

АПЛ. 4-тур
Челси – Астон Вилла 3:0

Голлар: 1:0 – 15 Лукаку, 2:0 – 49 Ковачич, 3:0 – 90+2 Лукаку.
Челси – Менди, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба, Алонсо, Ковачич, Сауль (Жоржиньо, 46), Зиёш, Ҳавертц (Аспиликуэта, 64), Ҳадсон-Одои (Вернер, 82), Лукаку.
Астон Вилла – Стир, Мингз, Туанзебе, Конса, Таргетт, Макгинн, Дуглас Луис (Накамба, 80), Рэмзи (Бэйли, 56), Кэш, Ингз (Траоре, 69), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (8), Мингз (28), Алонсо (61).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар