10.09.2021 11:25
30887
Роналдунинг «Манчестер Сити»га трансфери амалга ошмагани сабаби маълум бўлди

ВВС журналисти Гильем Балаге ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Манчестер Сити»га трансфери амалга ошмагани сабаби ҳақида гапирди.

Балагенинг сўзларига кўра, португалиялик агент Жорже Мендеш ва футболчининг ўзи бошқа вариантлардан кўра «Сити»га ўтишни афзал кўрган. 

«Ювентус» Роналдуни «Сити»га қўйиб юборишга тайёр эди. Чунки клуб икки мавсум давомида ҳужумчига харидор қидирган, гарчи буни матбуотда рад этган бўлса ҳам. 

«Шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола жамоасининг ҳужум салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Роналду бир мавсумда 40тадан ортиқ гол уришига ишонарди. Бироқ клуб 36 ёшли футболчини сотиб олиш учун ҳужумкор ўйинчиларидан бири билан хайрлашиши керак эди. «Барселона» Раҳим Стерлинг, Габриэл Жезус ва Бернарду Силва трансфери борасида инглиз клуби билан музокаралар ўтказишга уринди, аммо барчаси амалга ошмади. 

Мендеш ва Роналду «Манчестер Сити» вариантини хоҳлашди, лекин «шаҳарликлар» ҳеч кимни сота олишмади. «Юнайтед» Криштиануни сотиб олиш ҳақида ўйламаётганди, бироқ имконият пайдо бўлгач, ҳужумчини қайтаришга қарор қилди ва унга «Сити»дан юқори маош таклиф қилди.

Криштиану «Олд Траффорд»га қайтиш яхши вариант эканлигига амин эмасди, лекин у Турин клубини тарк этишни жуда ҳам хоҳлагани учун бунга рози бўлди», — деб ёзади Балаге «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар