10.09.2021 16:51
12098
Роналду: «Ньюкасл»га қарши асосий таркибда майдонга тушиш учун Сульшерга босим ўтказаман»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасидаги «Ньюкасл»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиш учун Сульшерга босим ўтказиши ҳақида ҳазиллашди.

«Ньюкасл»га қарши асосий таркибда ёки умуман ўйинга туширилишимни кутмаяпман. Албатта, шанба кунги баҳс олдидан бироз ҳаяжон бор, аммо тажрибали ўйинчи сифатида ўйинга тайёр ҳолатда бўламан. Асосий таркибда майдонга тушиш учун Сульшерга босим ўтказмоқчиман (кулади). Ўйинга тайёрман», - дея Криштиану Роналдунинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти. 

Роналду ёзги трансфер ойнаси якунида «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. 36 ёшли португалиялик форвард 12 йиллик танаффусдан кейин шанба куни «Олд Траффорд»да яна «МЮ» футболчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 4-тури доирасида 12 сентябрь куни «Ньюкасл»ни қабул қилади. «Олд Траффорд»даги баҳс соат 19:00да старт олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар