10.09.2021 10:29
1240
Бразилия ЖЧ саралашида қаторасига 9та ўйинда ғалаба қозониб, КОНМЕБОЛ рекордини такрорлади

Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Перудан (2:0) устун келди. 

«Селесао» қаторасига 9та баҳсда ғалаба қозониб, КОНМЕБОЛ рекордини янгилади. 

Эътиборлиси, аввалги рекорд ҳам Бразилияга тегишли эди. Жамоа ЖЧ-2018 саралаши доирасида 2016 йил сентябрдан 2017 йил августгача кетма-кет 9та ўйинда ғолиб бўлганди. 

Тите жамоаси саралашда 24 очко билан (8 ўйин 8 ғалаба) пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси Аргентинадан 6 очко олдинда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар