10.09.2021 07:20
5356
Теглар
«Бавария» Ҳоландни сотиб ололмаса ёки Левандовски билан шартномани узайтиролмаса, Вернер билан шартнома тузади

«Бавария» «Челси» ҳужумчиси Тимо Вернерга қизиқмоқда. 

Sport1.de'нинг ёзишича, Мюнхен клуби «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб ололмаса ёки форвард Роберт Левандовски билан шартномани узайтиришга эришмаса, 25 ёшли немис билан шартнома имзолаши мумкин. 

«Бавария»га Юлиан Нагельсманн бош мураббий бўлгач, Вернер трансфери эҳтимоли ошди. Чунки мураббий ва футболчи «Лейпциг»да бирга ишлашган. 

Вернер «Челси»га 2020 йилда қўшилган ва ҳозиргача АПЛда 37та баҳсда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар