10.09.2021 17:48
5657
АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти август ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини эълон қилди.

«Вест Ҳэм» клуби ҳужумчиси Майкл Антонио август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 31 ёшли ямайкалик форвард ўтган ойда 3 ўйинда 4та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Антониодан ташқари, соврин учун унинг жамоадоши Саид Бенрама, Маркос Алонсо («Челси»), Эрик Дайер («Тоттенҳэм»), Демарай Грэй («Эвертон») ва Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед») сингари ўйинчилар даъвогарлик қилганди. 

Ойнинг энг яхши мураббийи деб «Тоттенҳэм» устози Нуну Эшпириту Санту топилди. 47 ёшли португалиялик мутахассис Лондон клубидаги илк ойида «Манчестер Сити», «Вулверҳэмптон» ва «Уотфорд» жамоаларини мағлуб этиб, жамоаси билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, ой лауреати бўлиш учун Нуну Эшпириту Сантудан ташқари, Рафаэль Бенитес («Эвертон»), Дэвид Мойес («Вест Ҳэм») ва Томас Тухель («Челси») сингари мураббийлар ҳам даъвогарлик қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар