09.09.2021 18:39
3565
Манба: Япония клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигидан бош тортди

Япония клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишдан бош тортмоқда, дея хабар бермоқда Kyodo агентлиги.

Манбанинг Япония футбол федерациясига таяниб хабар беришича, мамлакат ҳукумати 2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш фикридан қайтган. Бу коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. ФИФА шафелигидаги турнир 9-19 декабрь кунлари Токиода ўтказилиши белгиланганди. ФИФА ҳозирча ушбу хабарни тасдиқламади.

Маълумот учун, клублар ўртасида жаҳон чемпионати жорий мавсумида ЕЧЛ ғолиби «Челси», Африка Чемпионлар лигаси ғолиби «Ал-Аҳли» ва Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Қолган клублар номи кейинроқ маълум бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар