09.09.2021 09:36
5836
Куман: «Гризманн ва Эмерсоннинг кетиши «Барса»га молиявий жиҳатдан катта ёрдам берди»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ҳимоячи Эмерсон Роял ва ҳужумчи Антуан Гризманнинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди. 

«Клуб манфаатларини ўз манфаатимдан устун қўядиган инсонман. «Барса»га ёрдам беришни бурчим деб биламан. Келганимда муаммолар кўп эди: Мессининг кетмоқчилиги, Бартомеу ва директорлар кенгашига ишончсизлик овози... 

Клубга ёрдам бериш истагимга мисол — Эмерсоннинг трансфери. Раҳбариятга пул муҳим бўлса, уни сотиш мумкинлигини айтдим. Чунки бизда Дест, Мингеса ва Серхи Роберто бор. 

Гризманн билан ҳам вазият шундай эди. Лекин муаммо шуки, трансфер сўнгги кунда амалга ошди. Ўринбосар топишга жуда кам вақт қолганди. Бу ёқимсиз. Антуаннинг кетиши жамоага молиявий жиҳатдан катта ёрдам берди. Шунинг учун бу трансферга рухсат бердим», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар