08.09.2021 15:00
2558
Пике: «Фаолиятимни «Барса»да якунлайман. Бу мавсум мен учун сўнггиси бўлиши мумкин»

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике жорий мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди.

«Фаолиятимни «Барселона»да якунлайман. Бу мавсум мен учун сўнггиси бўлиши мумкин. Кейинги мавсумда ҳам тўп суришимга кафолат бера олмайман. Клубимга ортиқ ёрдам бера олмаслигимни англаган куним фаолиятимга якун ясайман», - дея Пике сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, испаниялик 34 ёшли ҳимоячи 2008 йилда «МЮ»дан «Барселона»га қайтиб, 13 йилдан буён Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жерар «Барса»да 8 карра Ла Лига чемпиони (2008/2009, 2009/2010, 2010/2011, 2012/2013, 2014/2015, 2015/2016, 2017/2018, 2018/2019), 7 карра Испания кубоги соҳиби (2008/2009, 2011/2012, 2014/2015, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018, 2020/2021) ва 3 маротаба ЕЧЛ ғолиблигини (2008/2009, 2010/2011, 2014/2015) қўлга киритган.

Пике Ла Лига жорий мавсумида 2 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар