08.09.2021 14:08
6842
«МЮ» Роналдунинг 7-рақамли либоси сотувидан 45 миллион евро савдо қилди

«Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналду орқали даромад топишни бошлади.

AS нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналду футболкалари сотиви бошлангач, дастлабки 12 соат ичидаёқ катта миқдорда маблағ ишлаб топган. 5 сентябрь кунидан Роналду ёзуви туширилган 7-рақамли либослар сотувидан 45 миллион евро савдо қилинган. 

Қайд этилишича, либослар сотивидан тушадиган даромаднинг асосий қисми клубнинг техник ҳамкори Adidas компаниясига тегишли бўлади. «МЮ» эса либос ва клуб атрибутлари сотувидан тушадиган маблағнинг 10 фоизига эга чиқади. 

Ҳозирга келиб «МЮ» футболчилари орасида Роналдудан ташқари, Варан, Санчо ва Бруну Фернандешнинг рақами туширилган футболкалар клуб мухлислари орасида энг харидоргир бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик ҳужумчи 15 миллион евро эвазига «Ювентус»дан «МЮ»га ўтди. Аввалроқ, инглиз клуби ушбу маблағни 2026 йилга қадар ҳар йили 3 миллион евродан тўлаб бориши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 4-тури доирасида 11 сентябрь куни «Ньюкасл»ни қабул қилади. Ҳозирда жамоа машғулотларига қўшилган Роналду ушбу баҳсда «Олд Траффорд»да дебютини ўтказиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар