08.09.2021 17:06
7671
ФИФА бразилиялик футболчиларни миллий жамоасига қўйиб юбормаган АПЛ клубларига чора кўрди

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) бразилиялик футболчиларни миллий жамоасига қўйиб юбормаган Англия Премьер-лигаси клубларига чора кўриш бўйича ФИФАга шикоят қилди, дея хабар бермоқда The Times нашри.

Мурожаатга биноан, ФИФА бразилиялик футболчиларни миллий жамоасига қўйиб юбормаган Англия Премьер-лигаси клубларига бразилиялик ўйинчиларни 5 кун давомида расмий ўйинда майдонга тушишини тақиқлади. Клублар 8-13 сентябрь кунлари ўтадиган баҳсларда миллий жамоага қўйиб юборилмаган бразилиялик ўйинчилар хизматидан фойдаланишса, уларга жиддийроқ жазо чоралари қўлланиши маълум қилинган.

Ушбу тақиқ АПЛнинг 5 клубида тўп сураётган 8 нафар ўйинчига таалуқли. Булар - Алиссон Бекер, Фабиньо, Роберто Фирмино (учаласи ҳам – Ливерпуль), Эдерсон, Жезус (иккиси ҳам – Манчестер Сити), Тьяго Силва (Челси), Фред (МЮ) ва Рафинья (Лидс).

Қайд этилишича, «Эвертон» Ришарлисонни қўйиб юбормаган бўлса-да, Бразилия футбол конфедерацияси бу борада шикоят қилмаган. Сабаби Ришарлисон Токио-2020 Олимпиадасида йўл олган эди.

Маълумот учун, Англия клублари бразилиялик ўйинчилар Буюк Британиядаги карантин чекловлари туфайли ўз юртларидан қайтганидан кейин қарийб 10 кун давомида карантинда ўтиришларини ҳисобга олиб, ўйинчиларни Бразилияга қўйиб юбормаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар