08.09.2021 19:01
3415
ФИФА Бразилия – Аргентина ўйини бўйича иш очди

ФИФА ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Бразилия – Аргентина ўйинида юз берган можаро ва учрашувнинг қолдирилгани бўйича дисциплинар иш очилганини эълон қилди.

«Ўйин ҳисоботлари тўлиқ ўрганиб чиқилгач, ФИФА Бразилия – Аргентина учрашуви бўйича икки мамлакат ассоциациясига нисбатан интизомий иш очилганини маълум қилади. Икки томон тақдим этган маълумотлар ФИФА интизом қўмитаси томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилади», - дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Аргентина учрашуви учрашув бошланганидан 4 дақиқа ўтиб, тўхтатилган эди. Бразилия соғлиқни сақлаш агентлиги (Anvisa) рақиб жамоа сафидаги Мартинес, Буэндиа, Ло Чельсо ва Ромерони мамлакат чегарасини кесиб ўтишда қонунбузарликка йўл қўйганликда айблаганди. Буюк Британиядан Бразилияга келадиган ҳар қандай сайёҳ 14 кунлик карантинга амал қилиши шарт. Бу футболчилар эса мамлакатга киришда иммиграцион хизмати ходимларига Англияда бўлмаганликлари ҳақидаги ёлғон маълумотларни келтирган. Шу сабаб туфайли Бразилия – Аргентина учрашуви номаълум муддатга қолдирилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар