Сон Ҳён Мин Жанубий Корея миллий жамоаси сафида жароҳат олди
«Тоттенҳэм» форварди Сон Ҳён Мин ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Ливанга қарши ўйин олдидан Жанубий Корея миллий жамоаси машғулотида жароҳат олди.
«Сон ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олиб, Ливанга қарши ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди. Унинг пайлари ҳам чўзилган», - дейилади Корея футбол ассоциацияси хабарида.
Маълумот учун, Сон АПЛ жорий мавсуми дастлабки уч ўйинида майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилганди. Лондонликлар айни дамда 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Нуну Эшпириту Санту шогирдлари 11 сентябрь куни «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. Кореялик ҳужумчи бу баҳсда сафга қайта олиши ҳозирча номаълум.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар