07.09.2021 09:50
1739
Пеле: «Ўзимни яхши ҳис қиляпман»

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеле операция қилинди

«Дўстлар, самимий хабарларингиз учун раҳмат. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бунинг учун Худодан ва докторлар — Фабио ҳамда Мигелдан миннатдорман. 

Тестлар натижасида менда ўсимта аниқланганди.  Ўтган шанба куни йўғон ичакдаги ўсимтадан халос бўлиш учун операция қилдирдим.

Сизлар билан буюк ғалабаларни нишонлашга одатланганман. Қайта учрашувга табассум, оптимизм, меҳрибон оилам ва дўстларим қуршовида яшаш қувончи билан бораман», — деб ёзади футбол қироли «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар