07.09.2021 05:25
2725
Теглар
Паралимпиада – тақдир синовида синмаган мардлар мусобақаси. Токиодаги ўйинлар суратларда

Анъанага кўра олимпиада ўйинларидан кейин паралимпиада ўйинлари ҳам ўтказилади. Коронавирус сабаб 5 йил кутилган бу галги баҳсларда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муносиб иштирок этишди. 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик атлетлар умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди.

Паралимпиада мусобақалари ўзбекистонлик атлетларнинг муваффақиятли иштирокидан ташқари бутун дунёдан келган иродали атлетларнинг мардонавор чиқишлари билан ҳам ёдда қолди. Бу ўйинларда қатнашаётган ҳар бир атлет тақдирнинг соғлом одамларни четлаб ўтган оғир синовларига дуч келган. Шунга қарамай, минглаб атлетлар спортга ошно тутуниб, катта мусобақаларни кутиб яшайди. Бу эса уларга яшашга бўлган интилиш беради.

Паралимпиаданинг оддий олимпиададан устунлиги шундаки, уни кўрган миллионлаб танасида қандайдир нуқсони бор одамларда ҳам спорт билан шуғулланиш истаги пайдо бўлади. Бугунги паралимпиада қатнашчилари ҳам вақтида кимнингдир ўзи каби синовларга дош бериб спортчи бўлганини кўриб, залга боришни бошлаган ахир.

Шунингдек, қўлсиз, оёқсиз ҳатто кўзи ожиз бўлатуриб спорт билан соғлом инсонлар каби шуғулланаётган бу қаҳрамон инсонларни кўриб миллионлаб соғлом инсонларда шукроналик ҳисси ҳам пайдо бўлса керак. Спортчилар хафа бўлишмасин, паралимпиада оддий олимпиададан мана шу жиҳатлари билан яхшироқдир.

Бу ўйинларда қатнашган ҳамма ҳам совриндор бўлолмайди, лекин шуниси аниқки, паралимпиада баҳсларида иштирок этган, мураббийлик қилган барча инсонлар чинакам қаҳрамонлардир. Тақдирнинг синовига лаббай деб жавоб бериб, курашишда давом этаётгани учун ҳам қаҳрамон улар. Қуйида Токио паралимпиадасида мардонавор иштирок этган атлетларнинг иштирокларини суратларда томоша қилишингиз мумкин.

Америкалик парабаскетболчилар Майкл Пайе ва Мэтт Скотт Япония мағлуб этилган «олтин» ўйиндан кейин
Австралиялик Мэдисон де Розарио марафонда маррага биринчи, швейцариялик Мануэла Шаер иккинчи бўлиб кириб келмоқда
19 ёшли италиялик Амбро Сабатини 100 метрга югуришда чемпион бўлди
Кўзи ожизлар ва кўришда муаммоси борлар ўйнайдиган голбол баҳслари ғолиби Бразилия миллий жамоаси атлетлари ғалабани нишонламоқда
Янги Зеландия жамоаси аъзоси Ҳолли Робинсон найза улоқтириш баҳсларида олтин уринишни амалга оширмоқда
Теннис бўйича уч карра паралимпиада чемпиони Стефан Ҳуде жуфтлик баҳсларида тўпни қайтармоқда
Италиялик Мартина Каирони узунликка сакраш баҳсларида
Япония ва Австралия эркаклар жамоаси баскетбол баҳсларида
Америкалик Эзра Фрех баландликка сакраш баҳсларида
Америкалик Мэтт Стутзман ўқ отиш баҳсларида иштирок этмоқда
Швейцариялик Марчел Ҳуг 1500 метрга пойгада маррага биринчи бўлиб кириб келмоқда
Мексикалик Моника Оливиа Родригес ва мураббийи Кевин Теодоро. Моника 1500 метрга югуришда олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова ҳамда мураббийи Сардор Абдухолиқов навбатдаги стартга тайёрланмоқда. Асила узунликка сакраш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова ҳамда мураббийи Сардор Абдухолиқов навбатдаги стартга тайёрланмоқда. Асила узунликка сакраш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди
Хитойлик Тао Зен 50 метрга чалқанча сузиш баҳсларида қатнашмоқда. Сузишда қўлсиз ва оёқсиз спортчиларни кўп учратиш мумкин
Оёғи кесилган, қўлида ҳам нуқсони бор австралиялик Райли Батт регби баҳсларида йиқилиб тушган ҳолат
ЖАРлик Нтондо Малангу эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш баҳсларида ғолиб бўлди. Бунга унинг иккита оёғи йўқлиги ҳам халақит бермади
Яна бир қўлсиз атлет, туркиялик Севилай Ўзтурк 200 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида қатнашяпти
Испаниялик Рикардо Аргилес велоспорт мусобақаларида. У иккала қўлининг бармоқлари йўқлигига қарамай, бу спорт билан профессионал даражада шуғуллана олмоқда
Бразилиялик Хосемарсия Соуза голбол баҳсларидаги АҚШга қарши ўйинда тўпни қайтармоқда. Бу ўйиндаги махсус тўп ичида шиқилдоқ бўлади ва кўзи ожиз ўйинчилар шу орқали тўпни ҳис қилишади
Мисрлик Иброҳим Ҳамадтоу 10 ёшлигида поезддаги авария сабаб икки қўлидан айрилган, аммо иродаси сўнмаган Иброҳим стол тенниси билан шуғаллана бошлади. У ракеткани оғзи билан ушлайди
27  ёшли мексикалик Густавао Мартинесда битта соғлом қўл бор. Шунга қарамай, у сузиш бўйича икки карра паралимпиада чемпиони ҳисобланади
Австралиялик теннисчи Дилан Алкот кортни тозалашда спортчиларга ёрдам бермоқда
Германиялик велопойгачи Денис Шиндлер оёғидаги нуқсони билан Токио паралимпиадасида бронза медал ютди
Исроиллик Юлия Гордийчук ҳамда аргентиналик Даниела Хименес 200 метрга сузиш баҳсларидан кейин
Паратаэквондочилар ўзбекистонлик Гулжаной Наимова (олтин) ҳамда бразилиялик Дебора Безерра (кумуш) бир-бирларининг медалини кўтариб туришибди
Австралиялик Ванесса Лоу узунликка сакраш баҳсларида олтин уринишни амалга оширмоқда
Паралимпия ўйинларида кёрлингга ўхшаган тўпда ўйналадиган боччо спорти бор. Токиода бронза медалини қўлга киритган бразилиялик Хосе Карлос португалиялик Андре Рамос устидан ғалабани нишонламоқда
Ядро улоқтириш баҳсларида иккинчи ва учинчи бўлган германиялик Нико Каппел ҳамда америкалик Хаган Ландри бир-бирини табрикламоқда. Бу йўналишда Ўзбекистонлик Бобур Омонов чемпион бўлганди
Токио паралимпиадаси чемпиони Бобур Омонов
Болалигида минингит сабаб оёғидан айрилган бразилиялик сузувчи Андрей Перейра стартдан олдин пратезини олиб қўймоқда
Токио паралимпиадаси мана шундай мушакбозлик билан якунланди

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар