06.09.2021 12:56
13228
Ван де Бекнинг агенти: «Роналдунинг «МЮ»га ўтиши – биз учун ёмон хабар»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Донни ван де Бекнинг агенти Гидо Альберс Криштиану Роналдунинг клубга қайтиши мижозининг жамоадаги вазиятига қандай таъсир қилиши ҳақида гапирди.

«Криштианунинг клубга қайтиши биз учун ёмон хабар эканлигини тушуниб турибмиз. Погба чап қанот яримҳимоясида ўйнамоқда, аммо Роналдунинг келиши яримҳимояга яна бир ўйинчи қўшилишини билдиради ва Поль яна майдон марказига қайтади.

Биз Сульшер ва клуб раҳбарияти билан музокара ўтказгандик. Трансфер ойнасида ўзимиз ташаббус кўрсатиб, Доннига клуб изладик ва «Эвертон» вариантига тўхталгандик. Чунки уларга ван де Бек сингари ҳужум ортида тўп сурадиган футболчи зарур эди. Аммо дедлайн олдидан Сульшер ва клуб раҳбарияти қўнғироқ қилиб, Доннини трансфер қилиш масаласи кўриб чиқилмаётгани ва у машғулотга келиб қўшилиши шартлигини айтишди.

Донни – фақат лига кубоги ёки кубок баҳслари учун ўйнайдиган футболчи эмаслигини клубга тушунтирдик. У Англияга захирада ўтириш эмас, Премьер-лигада тўп суриш учун келган. Сульшер билан вазиятни обдон муҳокама қилиб олдик, энди Донни кўпроқ имкониятга эга бўлишини кутяпман», - дея нидерландиялик футболчининг агенти сўзларини келтирмоқда Ziggo Sport.

Эслатиб ўтамиз, Донни Ван де Бек 2020 йилнинг ёзида «Аякс»дан 40 миллион евро эвазига «МЮ»га ўтган эди. 24 ёшли яримҳимоячи Манчестер клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар