06.09.2021 17:39
42478
Роналду ўзи қарши тўп сурган энг буюк футболчини айтди

Британиялик таниқли журналист Пирс Морган «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида айтиб берди.

«Италиядаги сафарим давомида Туриндаги севимли ресторанимда Криштиану билан учрашиб, ҳали «Юве» ўйинчиси бўлган Роналдудан сўрагандим: «Сен қарши тўп сурган энг буюк футболчи ким?» 
«Месси», - дея қатъий оҳангда жавоб берганди у. 

«Ростми?», - дея асосий рақобатчисини танлаганидан ҳайрон қолиб сўрадим мен. Роналду тасдиқлади: «У мен қарши тўп сурган энг буюк футболчи. Аммо сен менга нотўғри савол бераяпсан». «Яхши, тўғри савол қандай бўлади?» - сўрадим. У эса «Энг яхши футболчи ким, деб сўрашинг керак», деди.

«Буни жавобини биламан», - дея кулиб жавоб қайтардим мен. Криштиану эса елка қисиб қўйди. Роналду ўзини жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси эканлигига ишонади. Унинг фикрига қўшиламан», - дея ёзган Морган Daily Mail нашридаги колонкасида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 15 миллион евро трансфер пули эвазига «МЮ»га ўтган бўлса, Месси эркин агент сифатида «ПСЖ» сафига қўшилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар