06.09.2021 22:46
4637
А Серия дебютанти Риберини таништирди

«Бавария» ва «Фиорентина» клублари собиқ футболчиси Франк Рибери Италия А Серияси дебютанти «Салернитана»га ўтди.

38 ёшли франциялик футболчининг таништирув маросими «Салернитана» клубининг уй стадиони «Аречи»да ўтказилди. 

Аввалроқ, Риберининг янги клубидаги йиллик маоши 1,5 миллион еврони ташкил этиши ҳақида айтилганди. Томонлар бир йиллик шартномага имзо чекишган.

Маълумот учун, Рибери ўтган мавсум «Фиорентина» сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар