05.09.2021 19:55
6010
ЖЧ-2022 саралаши. Бэйлнинг ҳет-триги Уэльсга Беларусь устидан ғалаба келтирди

Европа қитъасида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида гуруҳ босқичи ўйинлари давом этмоқда. 

Е гуруҳида Уэльс меҳмонда Беларусьга қарши драматик баҳсда Бэйлнинг ҳет-триги эвазига 3:2 ҳисобдида ғалаба қозонди. «Реал» вингери икки голини пенальтидан, ғалаба тўпини эса 90+3-дақиқада бош билан киритди. 

Уэльс очколарини 6тага етказиб, гуруҳда Бельгия (10) ва Чехиядан (7) сўнг 3-ўринда бормоқда. 3 очкога эга Беларусь 4-поғонада бормоқда. 

ЖЧ-2022 саралаши. Европа
5-тур. 5 сентябрь
Е гуруҳи
Беларусь — Уэльс 2:3

Голлар: Лисакович (29, пенальти), Седько (31) — Бэйл (6 пенальти, 69 пенальти, 90+3).
Беларусь – Черник, Золотов, Швецов, Сачивко, Бегунов (Шевченко, 78), Биков, Эбонг (Подстрелов, 73), Климович, Седько (Юзепчук, 73), Хадаркевич, Лисакович (Скавиш, 90). 
Уэльс – Уорд, Дэвис, Гантер, Лоуренс, Мифем, Жонсон (Уильямс, 63), Колуилл (Ҳаррис, 57), Жеймс, Аллен, Бэйл, Моррелл.
Огоҳлантиришлар: Черник (4), Быков (11), Гантер (27).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар