05.09.2021 22:58
5663
ЖЧ-2022 саралаши. Англия Андоррани тор-мор этди, Лингардда дубль

Европа қитъасида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. 

Англия ўз майдонида Андорра дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритиб, гуруҳдаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди ва энг яқин таъқибчиси Албаниядан 6 очкога ўзиб кетди. Лингард дублга эришган бўлса, Кейн ва Сака ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. 

Шунингдек, тур доирасида Албания ва Венгрия ҳам ғалаба қозонди, Исландия Македония билан баҳсда камбэк қилди. 

ЖЧ-2022 саралаши. Европа
5-тур. 5 сентябрь

С гуруҳи
Болгария — Литва 1:0
Гол: Чочев (82).

I гуруҳи
Англия — Андорра 4:0

Голлар: Лингард (18, 78), Кейн (72, пенальти), Сака (85). 
Англия – Жонстон, Мингз, Жеймс (Грилиш, 62), Коуди, Александер-Арнолд, Лингард, Беллингем (Маунт, 62), Сака, Ҳендерсон, Триппьер, Бэмфорд (Кейн, 62). 

Албания — Венгрия 1:0
Гол: Броя (87). 

J гуруҳи
Исландия — Шимолий Македония 2:2
Голлар: Бярнасон (78), Гудьонсен (84) — Велковски (12), Алиоски (54).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар