05.09.2021 22:05
13186
Сречко Катанец: «Ўзбек футболчиларига агрессивлик етишмайди. Умуман олганда, ўйиндан қониқдим»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Швецияга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Энг аввало, Швеция миллий жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келадиган бўлсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу — нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди. Ўйлашимча, шу билан тўхтаб қолмаймиз. Кўпроқ ишлашимиз керак, чунки бизни ҳали жуда кўп муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Ҳаммамизга маълум: шведлар —анча юқори даражадаги жамоа, улар нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Жамоада катта турнирлар тажрибаси бор. Бугунги ўйинда ҳам рақибларимиз чиройли ўйин кўрсатди. Бизга эса бу учрашув катта тажриба бўлди.

Ҳимоячиларнинг хатоси? Бу футбол. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Ҳимоячиларимиз ҳам бундан мустасно эмас. Уларга қўйилган вазифа — агрессивроқ бўлиш эди. Аслида буни ҳаммадан талаб қилдим. Чунки ўзбек футболчиларига бу нарса бироз етишмайди.

Таъкидлаганимдек, умумий натижадан қониқдим. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

Натижадан ваҳимага тушмаяпман. Сабаби, асосий вазифамиз ёшларга имконият бериб, уларни синаб олиш эди, бусиз иложи йўқ, чунки биз ўсишимиз керак.

Элдор Суюнов энг яхши ўйинини ўтказдими? Тўғрисини айтсам, бу мен учун муҳим эмас. Ҳа, у бугун чиройли сейвлар қилди.

Ўзингизга маълум, кучли жамоа қуриш учун йиллар керак. Мен жамоага қўшилганимга эса 7 кун бўлди. Умид қиламан, ҳамма ўз устида ишлайди ва тўхтаб қолмайди. Швецияга эса кейинги ўйинда омад тилайман», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар