Лукаку: «Мени ҳеч қачон Роналду билан таққосламанг»
«Челси»нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку уни ҳеч қачон «Манчестер Юнайтед» ва Португалия форварди Криштиану Роналду билан таққосламасликларини сўради.
«Мени ҳеч қачон Криштиану Роналду билан солиштирманг. Ҳеч қачон. У — мен учун футбол тарихидаги энг яхши 3 футболчидан бири. Уни айнан қайсидир ўринга қўймайман.
А Серияда Криштиануга қарши ўйнаш бахтига муяссар бўлдим ва энди у Премьер-лигага қайтди. Бу лигага фойда келтиради. Қолганларига келсак, унинг статистикасини бошқалар билан таққослаш бефойда», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради Goal.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнасида Лукаку «Интер»дан «Челси»га, Роналду эса «Ювентус»дан «МЮ»га қайтди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар