05.09.2021 09:47
3731
Теглар
Бэйл фаолиятини якунлаш ҳақида: «Одамлар эртак тўқишни яхши кўришади»

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганини айтди.

«Ҳамма хоҳлаган пайтда эртак тўқийди. Билмайман. Улар шунчаки ақлдан оздирадиган нарсаларни ўйлаб топишади. Ҳали фаолиятимни якунлашни режалаштирмаганман. 

Мен фақат Еврога эътибор қаратмоқчи эдим, ҳеч кимга ҳисобот беришни хоҳламадим. Фаолиятимни якунлаш керак деган туйғу йўқ эди. Ҳамон бунга эҳтиёж сезмаяпман. Ўшанда ҳеч нарса демаслигим ва фақат ишга эътибор қаратишим яхшироқ эди», — дея Бэйлнинг сўзларини келтиради Wales Online.

Июнь ойида уэльслик футболчи босимлардан тўйгани сабабли Евродан кейин фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар