05.09.2021 11:01
4771
Агбонлаҳор Кейнни Роналдудан устун қўйди

«Астон Вилла»нинг собиқ ҳужумчиси Габриэль Агбонлаҳор «Тоттенҳэм» сардори Ҳарри Кейн аниқлик борасида «Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналдудан устунроқ эканлигини айтди.

«Кейнни танлаган бўлардим. Ҳужумларни якунлашда ҳеч ким ундан яхши эмас. 

Агар сиз Премьер-лигада голлар сонини оширмоқчи бўлсангиз, бунинг имкони — Кейн. Ҳеч қачон бунчалик аниқликни кўрмаганман. 

Роналду муҳим ўйинларда ҳал қилувчи голларни уради, лекин мен Кейнни кўрдим ва унга қарши ўйнадим. Айтишим мумкинки, ундаги аниқлик ишониб бўлмас даражада», — дея Агбонлаҳорнинг сўзларини келтиради Talksport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар