03.09.2021 01:35
10013
Теглар
Роналду «МЮ»да ўзининг севимли рақамида ҳаракат қилади. У бунинг учун Каванига раҳмат айтди

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»да 7-рақамни олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Ўтган мавсумда бу рақамда ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳаракат қилганди. Энди уругвайлик форвард худди миллий жамоада бўлгани каби 21-рақам остида тўп тепади. Роналду «7»ни беришга рози бўлгани учун «Эл Матадор»га миннатдорчилик билдирди.

«МЮ»да яна шу рақамни олишга ишончим комил эмасди, шунинг учун Эдига катта раҳмат айтмоқчиман», — деб ёзади Роналду «твиттер»даги саҳифасида.

Хабар қилинишича, «МЮ» португалиялик футболчи 7-рақамни олиши учун АПЛга махсус илтимос билан чиққан. Чунки Премьер-лигада мавсум давомида рақамларни ўзгартириш тақиқланган.

Роналду фаолиятининг катта қисмини 7-рақамда ўтказган. У 2003 йилдан 2009 йилгача манкунианликлар сафида айнан шу рақамда ўйнаган. Сўнг «Реал»га ўтиб, бир мавсум давомида 9-рақамда тўп тепган. Клуб афсонаси Рауль жамоадан кетгач, мадридликлар сафида ҳам, кейинчалик «Ювентус»да ҳам севимли рақамига эга чиққан. 

Португалия миллий жамоасида эса фаолиятининг бошида 17 ва 10-рақамларда ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар