02.09.2021 12:07
918
Жиру коронавирусга чалинди

«Милан» ҳужумчиси Оливье Жируда коронавирус аниқланди. 

Бугун француз топширган тест мусбат натижа кўрсатди. 34 ёшли форвард ўзини яхши ҳис қилмоқда ва изоляцияга олинган. 

Таъкидланишича, Жиру 29 август куни бўлиб ўтган А Серия 3-туридан ўрин олган «Кальяри»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг жамоадошлари билан алоқада бўлмаган.

Жиру «Милан»га 17 июль куни «Челси»да ўтганди. У «Кальяри»га билан баҳсда дублга эришди. 

Маълумот учун, «россонери» навбатдаги ўйинларни А Серия доирасида «Лацио» (12 сентябрь) ва «Ювентус» (19 сентябрь) билан, ЕЧЛда «Ливерпуль»га (15 сентябрь) қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар