02.09.2021 10:12
3738
Теглар
Азар: «Реал» мен учун кўп пул тўлаган. Ўзимни кўрсатиш учун яна 3 йил бор»

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар доимий жароҳатлари ҳақида гапирди. 

«Реал» билан 5 йиллик шартнома тузганман. Дастлабки икки мавсум яхши бўлмади: жароҳатлар вазиятни қийинлаштирди. Лекин ўзимни кўрсатиш учун яна 3 йил бор. Умид қиламанки, шундай бўлади. Нималарга қодирлигимни исботлай оладиган вақтни кутяпман. 

Клуб менга кўп пул сарфлаган. Буни қайтармоқчиман. 

Одамлар доим мени жароҳатланган деб ўйлашади. Бу ҳақиқат. Аммо фаолиятимга назар ташласангиз, 10 йил ичида мен каби кўп ўйин ўтказган футболчини топа олмайсиз. 

Қилишим керак бўлган ишни бажараман. Ҳар куни физиотерапевт билан ишлайман. Мавсум бошидан буён ажойиб ишладик. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ҳали 100% тайёр эмасман», — дея бельгиялик вингернинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар