02.09.2021 18:15
3137
Теглар
АПЛда август ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

АПЛ лиганинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи бўлишга номзодларни қилди. 

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар қаторидан Маркос Алонсо («Челси», 3 ўйинда 1 гол), Майкл Антонио («Вест Ҳэм» 3 ўйинда 4 гол ва 3 ассист), Саид Бенраҳма («Вест Ҳэм», 3 ўйинда 2 гол ва 2 ассист), Эрик Дайер («Тоттенҳэм», 3 ўйинда жамоаси тўп ўтказмади), Демерэй Грэй («Эвертон», 3 ўйинда 2 гол) ва Мэйсон Гринвуд («МЮ», 3 ўйин 3 гол) ўрин олган.

Энг яхши мураббий номинациясига номзодлар эса қуйидагилар: Рафаэль Бенитес («Эвертон», 2 ғалаба ва 1 дуранг), Нуну Эшпириту Санту («Тоттенҳэм», 3 ғалаба), Дэвид Мойес («Вест Ҳэм», 2 ғалаба ва 1 дуранг) ва Томас Тухель («Челси», 2 ғалаба ва 1 дуранг).

Ғолиблар мухлислар ва экспертларнинг овоз бериши орқали аниқланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар