31.08.2021 17:59
3072
«Брайтон» «Барса» тарбияланувчисини сотиб олди

«Хетафе» яримҳимоячиси Марк Кукурелья фаолиятини АПЛда давом эттиради. 

«Барселона»нинг 23 ёшли тарбияланувчиси «Брайтон» билан 5 йиллик шартнома имзолади. 

Хабар қилинишича, трансфер қиймати 18 млн еврони ташкил этган. «Барса» 1,8 млн евро улуш олади.

Кукурелья ўтган мавсумда Ла Лигада 37та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар