30.08.2021 15:46
4281
Роналдунинг трансфери сабаб Дениэль Жеймс ижарага берилиши мумкин. Унга АПЛдан харидор бор

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Дениэль Жеймс ёзги трансферлар ойнаси ёпилмасидан аввал жамоани ижара асосида тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда «Sky Sports» нашри. 

Трансферлар ойнаси вақтида харид қилинган Санчо ва Роналду сабабидан уэльслик футболчининг ўйин амалиёти камайиб кетиши кутиляпти. 

Уни ижарага олишна бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг таъкидлашича, улар орасида «Лидс» клуби ҳам бор. 

Маълумот учун, ўтган мавсум 23 ёшли футболчи АПЛда 15та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар