30.08.2021 00:59
5468
Теглар
Катанец машғулотни бошлади. Юлдузлар Тошкентга келмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси янги мураббий Сречко Катанец бошчилигида илк йиғинни бошлади. Бош жамоа 5 сентябр куни Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. «Оқ бўрилар»нинг Стокҳолмда ўтажак ўйинидан аввал Канатец учун Тошкентда йиғин ташкил этиб берилди.

Легионерлар ҳам аста-секин Тошкентга келишмоқда. Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Достон Турсунов, Игор Сергеев каби легионерлар йиғинга киришиб кетишди. Элдор Шомуродов бугун «Рома» сафида майдонга тушгач, Тошкентга қараб йўлга чиқади ва Швецияга қарши ўйинга тайёрланишни бошлайди.

Tribuna.uz мухбирлари машғулотнинг ОАВ учун очиқ қисмини суратга олишди. Ушбу видое ва фотолавҳаларда миллий жамоа машғулотининг ҳароратини ҳис қиласиз деган умиддамиз.

Абдулвосид Валихонов ва Маҳмуд Солиев тайёрлади

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар