30.08.2021 08:40
6671
Теглар
Бокc. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионатида илк бор умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Дубайда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги осиё чемпионати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси умумжамоа ҳисобида 22та медаль билан ўз тарихида илк бор 1-ўринни қўлга киритди. Йигитлар жамоаси 6та олтин, 4та кумуш ва 1та бронза, қизлар жамоаси эса 3та олтин, 3та кумуш, 5та бронзага сазовор бўлди.

2-ўринни Қозоғистон миллий жамоаси эгаллаган бўлса, 3-поғона ҳиндистонликларга насиб этди.

Йигитлар
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов — олтин
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев — олтин
-63 кг: Лазиз Тўлқинов — олтин
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев — олтин
-70 кг: Шаваат Болтаев — олтин
-81 кг: Сардор Турсунов — олтин
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов — кумуш
-54 кг: Мироншох Норқосимов  — кумуш
-57 кг: Далер Бозоров —кумуш
-75 кг: Мизроб Некбоев — кумуш
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев — бронза

Қизлар
-46 кг: Гулсевар Ғаниева — олтин
-50 кг: Шахина Неъматова — олтин
-70 кг: Ойша Тоирова — олтин
-48 кг: Робия Бахтиёрова — кумуш
-54 кг: Гулдана Тилаубергенова — кумуш
-66 кг: Санобар Бозорбоева — кумуш
-52 кг: Лазиза Юсупова — бронза
-57 кг: Раъно Муратбаева — бронза
-60 кг: Мухлиса Тохирова — бронза 
-63 кг: Ситора Баҳодирова — бронза
-81 кг: Олтиной Сотимбоева — бронза

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар