29.08.2021 11:39
2649
Аллегри: «Яна бир қимматли сабоқ олдик, бу келажакда ёрдам беради»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 2-туридан ўрин олган «Эмполи» (0:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Йигитлар ўйинни яхши бошлашди, лекин биринчи хато голга олиб келди. Шундан сўнг шошилиб ўйнадик. Хотиржам ишлашимиз, жамоа бўлиб ўйнашимиз, ҳамма нарсани индивидуал маҳорат орқали ҳал қилишга уринмаслигимиз керак. 

Икки турдаги омадсизликлар бизга фойда келтириши муқаррар. Бизда маълум қадриятларга эга жамоа бор ва бу аста-секин намоён бўлади.

«Эмполи» қанотларда кўплаб бўш ҳудудларни қолдирди, лекин шошқалоқлик туфайли кўплаб техник хатоларга йўл қўйдик. Қийинчиликлар ўсишга ёрдам беради. Бугун бизга яна бир қимматли сабоқ берилди. 5 очко йўқотдик, аммо келажакда тўпланган тажрибадан фойдаланамиз. Вақт ўтиши билан мувозанатни топамиз. 

Криштиану — қойилмақом футболчи, аммо ортиқ у ҳақда ўйлаш керак эмас», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар