28.08.2021 09:08
10838
Роналдунинг трансферидан сўнг, «Манчестер Юнайтед»нинг акциялари кескин кўтарилди

«Манчестер Юнайтед» «Ювентус»дан Криштиану Роналду харидини амалга оширгач, клуб акциялари кескин кўтарилиб кетгани хабар қилинмоқда. 

Манчестерликлар Тошкент вақти билан 20:50да португалиялик футболчи трансферини эълон қилганди. Бу пайтда клубнинг ҳар бир акцияси 18,08 доллардан баҳоланаётганди. Ҳозиргача клуб акциялари энг юқори кўрсаткичда 19,09 долларгача кўтарилди. 

Ҳозирда уларнинг нархи 18,29 долларни ташкил этмоқда. Бир кун аввал худди шу пайтда нарх 17,28 доллар эканлиги кўрсатилаётганди. Шундан келиб чиқиб, «Манчестер Юнайтед» акциялари бир кун ичида 1,01 долларга қимматлашгани ойдинлашади. 

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» Криштиану трансфери учун Турин клубига 15+8 млн евро кўринишида пул тўлаб беради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар