«Манчестер Юнайтед»га қайтган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг қанча маош олиши маълум бўлди.
Daily Mail'нинг маълумотига кўра, 36 ёшли португал ҳафтасига 480 минг фунт маош олиб, бу кўрсаткич борасида АПЛда 1-ўринга чиқиб олади.
Топ-3дан «Челси» форварди Ромелу Лукаку (450 минг) ва «Манчестер Сити» ҳавбеки Кевин де Брюйне (385 минг) ўрин олган.
Шу билан бирга Роналду «ПСЖ» етакчилари Лионель Месси (ҳафтасига 1 млн фунт) ва Неймардан (600 минг) кам маош олади.
АПЛнинг энг кўп маош олувчи 10 футболчиси:
1. Криштиану Роналду («МЮ») — 480 минг фунт
2. Ромелу Лукаку («Челси») — 450 минг
3. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — 385 минг
4. Жек Грилиш («Манчестер Сити») — 380 минг
5. Давид Де Хеа («МЮ») — 375 минг
6. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») — 350 минг
7. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 300 минг
8. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 300 минг
9. Поль Погба («МЮ») — 290 минг
10. Антони Марсьяль («МЮ») — 250 минг