Қосимов бошқарувидаги ОКМК «Пахтакор»ни мағлуб этиш йўлини топа олмаяпти. Чемпионда яна 1:0 (фотогалерея)
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Пахтакор» ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. 5-дақиқада Азиз Турғунбоев томонидан урилган тезкор гол мезбонларга 3 очко келтирди.
Беллашув афишага жавоб бермади. Ўйинда юқори темп кўрингани йўқ. Эътиборлиси, амалдаги чемпион қаторасига 5-ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМК эса «шерлар»ни мағлуб эта олмаслик «анъанаси»ни давом эттирди.
«Пахтакор» очколарини 44тага етказиб, 2-ўриндаги «Сўғдиёна»дан 14 очкога ўзиб кетди. 28 очкога эга ОКМК эса 16-турдан сўнг 3-поғонага тушди.
Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди. Қуйида беллашувдан олинан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар