27.08.2021 21:06
11351
«МЮ» Роналдунинг трансферини тасдиқлади

Криштиану Роналду «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га қайтди.

Инглиз клуби 36 ёшли форвард трансфери борасида келишувга эришилгани ҳақида эълон қилди.

Бундан олдинги хабарларда Криштиану «Ман Юнайтед» билан икки йиллик шартнома имзолаши ва унинг йиллик маоши миқдори 25 миллион фунтни ташкил этиши айтилганди. Трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланган, манчестерликлар бу суммани иккига бўлиб тўлашади.

Футболчи учун аввалига «Манчестер Сити» асосий даъвогар бўлган, аммо футболчи собиқ жамоасидан таклиф борлигини билгач, бу клуб билан музокараларни тўхтатишга қарор қилган.

Маълумот учун, Роналду аввал ҳам 2003 йилдан 2009 йилга қадар «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурган. У ердан «Реал»га ўтган (2009-2018), кейин – «Ювентус»га.

«МЮ» сафида Криштиану уч марта Англия чемпиони бўлган, икки марта – Англия лигаси кубогини, бир марта мамлакат Кубогини қўлга киритган.

2008 йилда португалиялик футболчи «Юнайтед» билан Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар