26.08.2021 10:56
1880
Погба Вараннинг «МЮ»га мослашиши ҳақида: «Унга ёрдамим керак эмас. У тажрибали»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Реал»дан ўтган ҳимоячи, ҳамюрти Рафаэль Вараннинг жамоага мослашиши ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, унинг мослашишида ёрдамим керак эмас. У — етук инсон, яхши йигит. Унинг ҳамма билан ажойиб муносабатда эканлигини кўришингиз мумкин. У кийиниш хонасида ўзини яхши тутади. Бу футболда жуда муҳим. Рафаэль — тажрибали футболчи. Жамоага ёрдам бера олади.

Варан ёш, лекин аллақачон ҳамма нарсани кўрган. Барча ундан нимадир ўрганиши мумкин. У энг яхшилар билан ўйнади, энг зўр футболчиларни кўрди. У жамоадошларига қимматли маслаҳатлар бера олади», — дея Погбанинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар