26.08.2021 23:12
2674
Теглар
Футзал. Ўзбекистон Коста-Рика билан ўртоқлик баҳсида сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал миллий жамоаси навбатдаги йиғинни Португалияда давом эттирмоқда. 

Жамоа 26 август куни Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва сўнгги 5 дақиқада 2та гол ўтказиб, ғалабани бой берди. 

Навбатдаги назорат баҳси 27 август куни Португалияга қарши ўтказилади. 

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Коста Рика 3:3

26 август. Португалия
Голлар: Гилберт Гарро (21), Шон Салас (35), Диего Варгас (39) — Акбар Усмонов (2), Ҳусниддин Нишонов (13), Анасхон Раҳматов (33).
Ўзбекистон — Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Элбек Тўлқинов, Шаҳзод Саъдиев, Равшан Элибоев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар